Помпео: АҚШ давлати Саудия Арабистоннинг мудофаа қудратини кучайтириш пайидадир
(last modified Sat, 12 Oct 2019 09:53:16 GMT )
октябр 12, 2019 14:53 Asia/Tashkent
  • Помпео: АҚШ давлати Саудия Арабистоннинг мудофаа қудратини кучайтириш пайидадир

АҚШ ТИВ раҳбари Вашингон давлатини Саудия Арабистонига янги ҳарбий кучлари ва ҳарбий техникаларини юборишига тўхталиб, Вашинтон саудияликларнинг мудофаа қудратини оширишни мақсад қилган деб таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Майк Помпео  Арабистонга янги ҳарбийлар ва техникалар юборишининг сабабларидан бошқа бирини "Эрон урушқоқлики" -га қарши кураш эканлигини ишора тарзда айтиб ўтди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги тарқатган кечанги баёнотида  Арабистонга 3 минг нафар АҚШлик ҳарбийлар ҳамда ҳарбий техникаларини юборишни иш дастурида жой берганини маълум этганди.

Пентагон шунингдек  Риёд режимига АҚШнинг иккита ракета ҳужумига зид қалқони -ТАД ва Патриотни юборишини ҳам хабар қилган.

АҚШ Мудофаа вазирлигига кўра,  Вашингон давлати Арбистонда АҚШ ҳарбий самолётларининг иккита эскадрилиясини ҳам жойлаштиради.

 АҚШ давлатидаги Эрон ҳатти-ҳаракатлари номли гуруҳ раиси Браян Ҳук ҳам бугунги интерьвюсида Помпео сўзларини такрорлаб,  Арабистон  АҚШнинг хавфсизлик шериги ҳисобланади ва  Эронга қарши кураш олиб бориши жуда муҳимдир деб айтди.