Facebook Эрон ва Россия билан ҳамкорликда айблаган ўнлаб аккаунтларини блоклаб қўйди
Кеча АҚШнинг Facebook ижтимоий тармоғи Эрон ва Россия билан ҳамкорликда айблаган ўнлаб фойдаланувчилар саҳифаси, аккаунтлари ва гуруҳларни блоклади.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Facebook тарқатган баёниясида , ўзининг 135 фойдаланувчилари, 26 саҳифа ва 4 гуруҳ ҳамда Инстаграммдаги бошқа 21 аккаунтларини Эрон ва Россия билан алоқада айблаб, блоклаб қўйганини маълум этди.
Facebook ижтимоий тармоғи шунингдек, фақат Россия билан алоқада бўлишда айблаб ўйининг 1 аккаунти фойдаланувчилари саҳифалари, аккаунтлари ва Инстаграммдаги 50 аккаунтларни блоклаганини қўшимча қилди.
Facebook ва сўз эркинлиги иддао қиладиган Твиттер каби АҚШнинг бошқа ижтимоий тармоғлари ҳозиргача сохта хабарларни тарқатиш ва номуносиб ҳатти- ҳаракати иддао элчиси ҳамда Эрон ва Россия билан алоқада бўлишда айблаб, минглаб аккаунтларини блоклаб қўйган.
Сўнгги хабарлар Facebook ва Твиттер ижтимоий тармоқларини АҚШ ва сионистик режимнинг жосуслик идоралари билан ҳамкорликда бўлишганидан далолат бермоқда.
АҚШнинг Intercept нашрияси сўнгги хабарида Facebook ижтимоий тармоғини АҚШ ва сиоинстик режим масъулларининг дастури асосида айрим аккаунтлар ва фаоллар саҳифаларини блоклаб қўйишга уринаётганини эълон этди.