Хитой мудофаа вазири: АҚШ Хитойда рангли инқилобларни вужудга келтириш пайидадир
(last modified Tue, 22 Oct 2019 09:18:41 GMT )
октябр 22, 2019 14:18 Asia/Tashkent
  • Хитой мудофаа вазири: АҚШ Хитойда рангли инқилобларни вужудга келтириш пайидадир

Хитой мудофаа вазири АҚШнинг бошқа мамлакатлар ички ишларида дахолат ва аралашиш сиёсатини танқид қилиб, Вашингтон Хитойда рангли инқилобларни вужудга келтиришга уринмоқда дея айтди.

ИРНА хабарига кўра, кеча Хитой мудофаа вазири Wei Fenghe    Пекинда ўтказилаётган " Сиян- шан" халқаро саммитида  АҚШ намояндалар мажлисида " Гонконгда инсон ҳуқуқлари ва демократия" номли лойиҳасини ратификация қилинганига ишора этиб,  АҚШ турли тактикалар билан Хитой ички ишларида аралашиш ва мамлакатда рангли инқилобларни вужудга келтиришга уринмоқда деб айтди.

Хитой мудофаа вазири, бошқа мамлакатлар ички ишлариди аралаши, рангли инқолобларни йўлга қўйиш, ҳамда қонуний давлатларни ағдаришни дунёнинг турли бурчакларида давом этаётган уруш ва тўқнашувларнинг асли сабаби эканлигини қўшимча қилди.

У ўз сўзларида  Пекин давлати ҳеч қачон босимларга таслим бўлмайдигани ва Хитой ички ишларида аралашишга урнаётган кимсалар ў мақсадига эриша олишмайди деб қайд этди.

Wei Fenghe яна бир бор Тайванда мустақиллик пайида  бўлганларни огоҳлантириб, Пекин давлати мустақиллик пайида бўлган тайванликлар ва хорижий далатлар нуфузи қаршисида тура олади деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, кеча  Пекинда  3 кунлик, " Сиян шан" халқаро хавфсизлик саммити иш бошлади ва унда етмиш мамлакат вакиллари қатнашмоқда.