Гонконгдан Хитойга жиноятчиларни экстрадиция қилиш лойиҳаси бекор этилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i48265-Гонконгдан_Хитойга_жиноятчиларни_экстрадиция_қилиш_лойиҳаси_бекор_этилди
Гонконг маҳаллий давлати хавфсизлик вазири бу минтақадан Хитойга жиноятчиларни экстрадиция қилиш жанжалли лойиҳасини бекор этилгани ҳақида хабар қилди.
(last modified 2019-10-23T14:25:55+00:00 )
октябр 23, 2019 19:25 Asia/Tashkent
  • Гонконгдан Хитойга жиноятчиларни экстрадиция қилиш лойиҳаси бекор этилди

Гонконг маҳаллий давлати хавфсизлик вазири бу минтақадан Хитойга жиноятчиларни экстрадиция қилиш жанжалли лойиҳасини бекор этилгани ҳақида хабар қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун  John Lee Гонконгнинг қонунчилик мажлиси умумий анжуманида Гонконг минтақасида кенг- қамровли тартибсизликлар ва хаосларни вужудга келишига сабаб бўлган бу минтақадан Хитойга жиноятчиларни экстрадиция қилиш лойиҳасини бекор этилганини маълум этди .

Мазкур лойиҳани бекор этилгани билан бир пайтда, бугун ҳам эътирозчилар  Гонконгда кўча намойишлар ўтказишди.

Шу ҳолда бугун Хитой ТИВ наттоғи Hua Chunying  Пекинда мухбирлар билан суҳбатида , Гонконгдаги ҳукумат ижроий раҳбари  Carrie lam ни ўз лавозимидан бўшатилгани хусусидаги  айрим ОАВ хабарлари махфий мақсаддаги сиёсий овозалардан ўзга нарса эмас деб эълон этди.

Гонконгдан Хитойга жиноятчиларни экстрадиция қилиш лойиҳасини ижро этилишига қарши 4 ойдан бери бу минтақада тартибсизликлар ва эътирозлар давом этмоқда.