ноябр 02, 2019 12:55 Asia/Tashkent
  • Дунёдаги энг кекса аёл вафот этди

Россиянинг Астрахань вилоятида яшовчи, дунёдаги энг кекса аёл сифатида тан олинган Танзиля Бисембеева вафот этди. Бу ҳақда РИA Новости Байбек қишлоқ кенгаши раҳбари Элман Такиевга таяниб хабар бермоқда.

Танзиля Бисембеева Астрахань вилоятининг Красноярск туманида, ўзи туғилиб ўсган Алча посёлкасида дафн этилди. Бисембеева 2016 йили расман дунёдаги энг кекса аёл сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган эди.

Онахон яна олти ойдан сўнг 125 ёшга кирган бўларди.

Айни пайтда Гиннеснинг рекордлар китоби версиясига кўра, япониялик Кане Танака энг кекса аёл мақомига эга бўлиб турибди. У 116 ёшда.

Ёрлиқ