Радиациянинг олдини олишга бағишланган халқаро конференция ва Американинг НПТ га эътиборсизлиги
(last modified Sat, 09 Nov 2019 14:33:00 GMT )
ноябр 09, 2019 19:33 Asia/Tashkent
  • Радиациянинг олдини олишга бағишланган халқаро конференция ва Американинг НПТ га эътиборсизлиги

Дунёда қурол-яроқ омборларининг кун сайин кенгайиб бориши халқаро тинчлик --осойишталикка эришиш йӯлидаги муҳим ғов ҳисобланади. Бу масала дунёда ядровий қуролларнинг кӯпайиши каби хавотирларни вужудга келтирмоқда.

40 мамлакатдан ташриф буюрган 250 нафар халқаро миқёсдаги нуфузли шахсиятлар иштирокидаги "Ядро энергетикаси--қуролсизланиш ва радиациянинг олдини олиш" номли конференция 8 ноябр куни Россиянинг пойтахти Москва шаҳрида ӯз ишини бошлади.

Бу халқакро конференцияда Россия ва Америка ӯртасидаги қуролланиш даражасини назорат қилиш, Эрон Ядровий дастури тӯғрисидаги Баржом келишуви, Ӯрта Шарқ вазияти, Шимолий Корея ядровий қуролсизланиши  каби масалалар муҳокама қилиниши кӯзда тутилган.

1968 йили қабул қилиниб, 1970 йилдан бошлаб амал қилаётган Атом Қуроллари тарқалишининг олдини олиш келишуви (НПТ) мавжуд бӯлишига қарамай, кейинги йилларда атом қуроллари омборларини камайтириш йӯлида сезиларли силжиш кӯзга ташланмади. Акс ҳолда, атом қуролига эга мамлакатларнинг сони кӯпая борди. 

Бундан ташқари Доналд Трамп президентлиги даврида Американинг қуролсизланишга доир Россия ва Америка ӯртасидаги ўрта ва кичик масофага мўлжалланган ракеталар битими -/INF/ , ҳамда ядровий каллакчалар сонини 1550 тадан, уларни ташувчи ва отувчи воситалар сонини эса 800 тадан оширмаслик ҳақидаги битим каби  бир неча муҳим халқаро битимларнинг назар- писанд қилинмаслиги дард устига чипқон бӯлди. 

Трамп давлати шунингдек, дунёда тинчлик ва осойишталикни сақлашнинг муҳим битими бӯлган Баржом келишувидан чиқииши билан амалда дунёнинг тинч-тотувлиги ва хавфсизлигини хавф-хатарга юзлантирди. Бу масала Россиянинг жиддий хавотирланишига сабаб бӯлди ва Россия бу мавзуда ӯзининг аниқ нуқтаи назарини баён этди. "Ядро энергетикаси--қуролсизланиш ва радиациянинг олдини олиш" конференциясида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Баржом келишувининг аҳамиятини таъкидлаб, деди: Бу келишув туфайли бугунги кунда Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси бӯлган Американинг обру-эътиборига путур етди. Биз бу келишувни сақлаб қолиш тарафдоримиз. Америка ӯз йӯлига. Ядровий келишувни сақлаб қолиш учун масъулиятлар уни имзолаган томонлар ӯртасида тақсимланиши лозим.

Дарҳақиқат,  Америка 5+1 гуруҳининг барча аъзолари нуқтаи назари ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 резолюциясига зид равишда ноқонуний равишда биртомонлама Баржомни тарк этди. Америка ва сионистик режимнинг Баржомга  қаршилиги  НПТ битимига ҳам зиддир. Зеро, Халқаро Атом Энергияси агентлиги Эроннинг ӯз масъулияларига  оғишмай амал қилаётгани ҳақида 16 маротаба ҳисобот берган.

Бугунги кунда Трамп давлати Американинг янги ядровий доктринаси асосида ӯзининг тарафдори бӯлган айрим Ғарбий Осиё давлатлари, жумладан Саудия Арабистонига номаълум мақсадларга қаратилган нияти--ядровий технологияни ӯзлаштиришига кӯмаклашмоқда.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, Саудия ядровий технологияни ӯзлаштиргач, яширин равишда бу соҳадаги ҳарбий дастурларини амалга ошириш ниятидадир. 

Америка Энергетика вазири Рик Перрининг фикрича: "Америка Саудия Арабистони билан ҳамкорлик қилмаса, Россия ва Хитой каби ядровий технологияни экспорт қиладиган мамлакатлар Атом электр стансиялари қуришда Риёзга кӯмаклашишлари мумкин. 

Икки стандартли ёндашувларга эга бӯлган Америка Исроилнинг ядровий қуроллар омборхонаси, бу ёвуз режимнинг Халқаро Атом энергияси Агентлиги назоратчи ташкилотининг аъзо бӯлиш ҳақидаги таклифига панжа орқасидан қараб келиши ҳамда НПТ битимига аъзо бӯлмаётгани ҳолатларига кӯз юмиб келади.

 

 

Ёрлиқ