ноябр 10, 2019 17:28 Asia/Tashkent
  • Афғонистон давлати ўз делегациясини Қатарга юборилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши идораси наттоғи Қатардаги Толибон гуруҳи билан музокара ўтказиш учун Ашраф Ғани давлати томондан бир делегацияни бу мамлакатга юборилгани тўғрисидаги хабарларга асос йўқлигини эълон этди.

Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши идораси наттоғи Кабир Ҳақмал Кобул давлати Қатрадаги Толибон гуруҳи билан музокара ўтказиши учун бу мамлакатга бирор делегация юбормаган деб қўшимча қилди.

Кабир Ҳақмал ўз сўзларида  тинчлик музокаралари масласида давлатнинг позицияси маълумдир. Толибон билан ҳар қандай музокара ўтказишдан олдин Кобул давлати бу масала брасида халқни хабардор этади деб изоҳлади.

Бундан олдин  Толибонга яқин манбалар  бу гуруҳ намояндари билан тинчлик музокаралар ўтказиш учун Кобул хавфсизлик кенгаши делегациясини Қатарга сафар уюштиргани ҳақида хабар тарқатганди.

 

Ёрлиқ