Боливия президенти Эво Моралес истеъфо берди
Боливия президенти Evo Morales мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида ўз лавозимидан истеъфога чиқди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Моралес кеча сўзлаган нутқида ўз лавозимидан истеъфо берганини эълон этиб, Боливияда тартибсизликлар ва қўзғолонларни вужудга келтирган мухолифат гуруҳини қаттиқ танқид қилди.
Боливия презиенти истеъфосини эълон этиши чоғида қарши курашни давом эттиришини таъкидлаб, камбағал, оддий ва эътиқоди мустаҳкам фуқаролар, ватанпарастлар ва бошқа турли ижтимоий тармоқлар вакиллари билан биргаликда мамлакатда тинчлик, тенглик ва эркинликни ўрнатилишига қадар курашни давом эттиришини маълум этди.
Моралес шунингдек бутун жаҳон ва Боливия халқларини бошқа давлатларга қарам бўлган гуруҳлар қандай қилиб мамлакатида демократияга қарши фитналарни вужудга келтираётганини била олишга чақирди.
Боливия президенти бу мамлакатда ўтказилган сўнгги президентлик сайловларида ўз рақиби Карлос Меса устидан ғалаба қозонганди.
Шу ҳол билан бирга мухолифат гуруҳи сайловларида сохтакорлик ва фирибгарликка йўл қўйилганини иддао қилишди. Бу иддаолардан кеийн Боливия хиёбонларида қўзғолонлар ва тартибсизликлар бошланди.
Ғарбпараст Карлос Меса ва унинг тарафдорлари Моралесни сайловларда фирибгарлик ва сохаклорликка йўл қўйганликда айблашмоқда.
Венесуэлла президенти, Куба ТИВ-и, Мексика ТИВ-и, Колумбия давлати ва Аргентина президенти ҳам Болвия президенти Эво Моралесни истеъфога чиққанини давлат тўнтаруви эканлигини таъкидлаб, бу мамлакатдаши тартибсизликларни кескин қоралашди.