Robert O'Brien: Туркия С-400 системасини сотиб олишдан воз кечмаса, АҚШ унга қарши санкция жорий этади
(last modified Mon, 11 Nov 2019 11:20:10 GMT )
ноябр 11, 2019 16:20 Asia/Tashkent
  • Robert O'Brien: Туркия С-400 системасини сотиб олишдан воз кечмаса, АҚШ унга  қарши санкция жорий этади

Кеча Оқ уй миллий хавфсизлик масалаларидаги маслаҳатчиси Туркия давлати Россиянинг С-400 русумли ракета ҳужумларига зид радар системасини сотиб олишдан воз кечмаса АҚШ конгресси бу мамлакатга қарши санкциялар қўллаша мажбур бўлади деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Robert O'Brien ўз сўзларида Туркия давлати С-400 русумли ракета ҳужумларига зид радар системасини сотиб олишдан воз кечмаса CAATSA қонунлари асосидаги санкцияларга дуч келади дея изоҳлади.

У шунингдек Вашингтон давлати  бир неча маротаба Туркия масъуллари айниқса президенти Ражаб Тойиб Эрдуғанга НАТОда Россияда ишлаб чиқарилган қурол -яроқлар хусусан С-400 системаси учун ўрин йўқлигини эълон этган деб қайд этди.

Вашингтон давлати Туркия ҳудудларида С-400 радар системасини жойлаштирилиши АҚШнинг Ф-35 русумли яширинча амал қиладиган қирувчи самолётларининг нозик жиҳатларини ошкора этади деб иддао қилмоқда.

 

Ёрлиқ