Мексика давлати Эво Моралесга сиёсий бошпана берди
(last modified Tue, 12 Nov 2019 08:20:51 GMT )
ноябр 12, 2019 13:20 Asia/Tashkent
  • Мексика давлати Эво Моралесга сиёсий бошпана берди

Истеъфога чиққан Боливия президенти бу мамлакатни тарк этиб Мексикага борди.

Ройтерз ахборот агентлигинг хабар қилишича, бугун Боливиянинг истеъфога чиққан президенти, Эво Моралес  Твиттер саҳифасида,  Боливияни тарк этиб Мексикага бораётганини ёзиб,  яқинда янги қудратт ва руҳия билан мамлакатига қайтиб келишга ваъда берди.

Мексика давлати Моралес учун юборилган самолёт Боливиядаги Чимура аэропортини тарк этган айтилади.

Кеча Мексика ТИВ раҳбари  сўзлаган нутқида, Эво Моралесни  Мексика давлатидан бошпана сўрагани ва Мексика ҳам унинг таклифига ижобий жавоб қайтарганини маълум этганди.

Эслатиб ўтамиз,  Боливияда эътрозларни авж олиши билан якшанба куни президентлик сайловларни қайта ўтказиш таклифини қўллаб қувватлаган Моралес,  мамлакатда тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш мақсадида ўз лавозимидан истеъфо берди.