Кобулда чет эл фуқаролари минган автомашинада портлаш юз берди
Афғонистон хавфсизлик масъуллари, Кобул шаҳрила хорижий фуқаролар минган автомашинада портлаш юз бергании тасдиқлашди.
Ўз нмини фош бўлишини истамаган Афғонистон хавфсизлик масъулларидан бири, бугун чоршанба куни чет эл фуққаролари минган автомашанида юз берган портлашда 3 нафарни жароҳат олганини маълум этди.
Баъзи хабарлар франциялик бир нечта фуқароларини ҳалок бўлганини эълон этишган бўлсада, аммо бошқа айрим ОАВ портлаш натижасида 7 нафар тинч аҳолини ҳалок бўлгани ва 19 нафарни жароҳат олганини эълон қилишмоқда.
Бундан олдин ҳам Афғонистон ИИВ-и ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар сонининг барчасини 14 нафар деб эълон этганди.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани Толибон гуруҳи билан асирларни алмашиш айниқса Багром қамоқхонасида сақланаётган Ҳаққоний террорчи гуруҳи етакчисининг укаси Анас Ҳаққонийни Толибонтомонидан асирликка олинган икки нафар АҚШлик ва бир нафар франциялик алмашиш тўғрисидаги қарорининг бир кунидан кейин ушбу портлаш юз берди.
Ҳозиргача ҳеч бир шахс ва ё гуруҳ бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олгани йўқ.