ноябр 14, 2019 14:41 Asia/Tashkent
  • Россияда Ҳизб-ут-таҳрир террорчи гуруҳи аъзолари ҳибсга олинди

Россия судларидан бири томонидан мамлакатда фаолияти тақиқланган Ҳизб-ут-таҳрир террорчи гуруҳининг 6 аъзосини узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилинди.

ИРНА тарқатган кечанги хабарга кўра,  Россия жанубидаги Ростов-на-Дону шаҳрининг ҳарбий суди томонидан  Ҳизб-ут-таҳрир террочи гуруҳининг 6 аъзосини 7 йилдан 19 йил муддатларга қамоққа маҳкум этилди.

Қўлга олинган шахсларни Ҳизбут-таҳрир аъзоси бўлгани аниқланган ва улар Ялта шаҳрида яширинча ҳаракатларини давом этирриши чоғида 2016 чи йилда қўлга олинганди.

Мазкур хабарга биноан,  суд ҳукми асосида  террорчи  гуруҳ етакчилари Муслим Алиев 18 йил ва Инур Бакиров 19 йилгача озодликдан маҳрум этилган.

Террорчи гуруҳнинг қолган аъзолари ҳам 7-8 йил муддатга қамоққа ҳукм қилинган.

 

Ёрлиқ