Трамп 3 нафар уруш жиноятчиларни авф этди
АҚШ президенти Афғонистон ва Сурияда уруш жиноятида айбланган 3 нафар маҳбусни авф этди.
Вашингтон -эгземайнер сайтининг хабар қилишича, кеча Дональд Трамп томонидан Афғонистондаги урушда қатнашган АҚШнинг Клине Лорнес ва Метю Галстойн номли ҳарбийлар ва Сурияда урушган АҚШ армиясининг Эдвард Глогер номли ҳарбийсини авф этилганини маълум қилди.
Хабарда айтилишча Лорнес 2012- чи йили Афғонистонда ўз қўли остидаги ҳарбийларга уч нафар тинч аҳолини ўққа тутишга дастур берганди. Натижада улардан икки нафари ҳалок бўлиб, яна бири жароҳатланганди.
АҚШнинг ушбу ҳарбийси суд муҳокамасидан кейин 19 йил қамоққа ҳукм қилинганди аммо Трамп эълон этган амнистияси асосида озод этилди.
АҚШнинг бошқа ҳарбийси Гелстойн ҳам 2010 -чи йилда Афғонистонда тинч аҳолини ўлдиришда айбланиб жорий йилнинг декабрь ойида суд муҳокамаси ўткзилиши кутилганди аммо уни ҳам Трамп қамоқхонадан озод этди.
АҚШ армиясининг уччинчи ҳарбийси Глогер ҳам одам ўлдиришда айблангади шунингдек ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларидан бирининг жасади олдида суратага тушгани сабаб ҳарбий рутбаси пасайтирилганди. Аммо АҚШ президентининг авфси асосида унинг ҳарбий рутбаси қайта тикланди.