Трамп Сенатда ӯзига импичмент эълон қилиниши маҳкамаси тарафдори
(last modified Fri, 22 Nov 2019 15:42:56 GMT )
ноябр 22, 2019 20:42 Asia/Tashkent
  • Трамп Сенатда ӯзига импичмент эълон қилиниши маҳкамаси тарафдори

Оқ уй мулозимларидан бири деди: Америка президенти Доналд Трамп мамлакат Сенатида импичмент маҳкамасининг барпо этилиши ва унда демократларнинг гувоҳлик бериши тарафдоридир.

Ройтерз агентлигининг хабарига кӯра Америка президенти ёрдамчисининг ӯринбосари Ҳоган Гидли деди: Трамп импичмент тадқиқотининг қонуний босқичлари демократлар томонидан риоя қилинмаётганини таъкидлаб, Сенатнинг импичмент масаласидаги маҳкамасида барча қонуний босқичларга риоя қилинишига чақирган.

Гидли илова қилди:  Трамп 2020 йилги Америка президенти сайловига номзодлардан бири Жо Байден ҳам Сенатнинг импичмент масаласидаги маҳкамасида гувоҳлик бериши лозимлигини таъкидламоқда.

Айрим давлат мулозимлари, жумладан Американинг Европа Иттифоқидаги элчиси Гордон Сондленд Трампга импичмент эълон қилиш масаласида мамлакат Сенати йиғилишида гувоҳлик берган.