Қатарда АҚШ ва Толибон ўртасидаги махфий музокаралар давом этмоқда
(last modified Mon, 25 Nov 2019 10:13:56 GMT )
ноябр 25, 2019 15:13 Asia/Tashkent
  • Қатарда АҚШ ва Толибон ўртасидаги махфий музокаралар давом этмоқда

Қатарда Афғонистон ишларидаги АҚШ намояндаси Залмай Халилзод ва Толибон гуруҳи сиёсий идораси намояндаларини яширин музокараларни 3 кундан бери давом этмоқда.

Кобулдан мухбиримизнинг хабар қилишича, Толибон гуруҳининг собиқ аъзоси Мавлавий  Қаламуддин ўз сўзларида Халилзод шанба куни Қатарга борди ва 3 кундан бери  норасмий равишда Толибон гуруҳи вакиллари билан учрашиб мулоқот ўтказмоқда деб таъкидлади.

У ўз сўзларида  афғонлараро музокаралар ва   доимий оташкесимни эълон қилиш каби масалалар Хализод ва Толибон сиёсий идораси вакиллаи музокараларида кўриб чиқилаётган муҳим мавзулар эканлигини қўшимча қилди.

Олдинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингон давлати Толибон гуруи билан янгги келишувни имзоламоқчи деб айтганди.

 Музокараларнинг 9 босқичини натижасиз қолгани ва  АҚШ ва Толибон ўртасидаги тинчлик музокараларни мағлуб бўлгани ортидан эндиликда  АҚШ давлат масъуллари  ушбу музокараларни қайта тиклашга уринмоқда.

 

Ёрлиқ