Дӯстум Афғонистондаги сайлов натижаларини эълон қилишнинг кечиктирилиши хавфли эканлигини эслатди
Афғонистон президентининг биринчи ӯринбосари генерал Абдулрашид Дӯстум сайловнинг илк натижаларини эълон қилишнинг пайсалга солиниши хавф-хатар келтириб чиқариши мумкинлигини эслатди.
Эрон Телерадиокомпанияси мухбирининг Кобулдан берган хабарига кӯра сайлов комиссиясининг етакчи аъзоси Абдулло Абдулло бугун Жузжон вилоятининг маркази Шибирғон шаҳрида ӯз тарафдорлари йиғилишида деди: овозларни санаш пайти қалбакилаштиришнинг олди олинмаса, халқ бутун мамлакат бӯйлаб норозилик намойишларига чиқади.
Афғонистон Миллий ваҳдат давлати Ижроия раисининг биринчи ӯринбосари Иноятулло Бобур Фараҳманд ҳам агар сайлов комиссияси бир ҳафта давомида қалбаки овозларни бекор қилмаса, мамлакатда тартибсизликлар келиб чиқиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Афғонистон президенти сайлови 28 сентябр куни бӯлиб ӯтган, аммо унинг илк натижалари ҳалигача эълон қилинмаган.