Моралес АҚШни ўзига қарши давлат тўнтаришини ташкил қилганликда айблади
Боливиянинг истеъфога чиққан президенти АҚШ уни ўзини лавозимидан етилиши учун махсус дастурлар тайёрлаш ва давлат тўнтариши ташкил қилишда айбдор эканигини маълум этди.
Боливиянинг ўз лавозимини тарк этган президенти Эво Моралес Ҳиспан ТВ -га берган интерьвюсида, АҚШ давлатини Боливия бойликларини талон- тарож қилиш пайида бўлганини тасдиқлаб, мен Боливияда тўқнашувлар ва нотинчликларни олдини олиш мақсадида ўз лавозимидан истеъфо бердим деб айтди.
Моралес шунингдек ўз сўзларида Боливиядаги вақтинчалик давлатни у, унинг аҳли оиласи ва ҳомийларини турли жиноятларда айблашга уринаётганини қоралади.
Истеъфога чиққан Боливия президенти вақтинчалик давлатни АҚШ ва сиоинстик режим билан муносабатларини қайта тиклашга ҳаракат қилаётганини қаттиқ танқид қилди.
Моралес Боливия халқи ҳуқуқини ҳимоя қилишни давом эттиришини таъкидлаб, мамлакатда ўтказиладиган келаси президентлик сайловларда ўз партиясини қатнашишини маълум этди.