Россия ва Украина ўртасида нефт транзити бўйича 10 йиллик шартнома имзоланди
(last modified Wed, 04 Dec 2019 09:11:08 GMT )
декабр 04, 2019 14:11 Asia/Tashkent
  • Россия ва Украина ўртасида нефт транзити бўйича 10 йиллик шартнома имзоланди

Москва ва Киев сиёсиё раҳбарлари ўртасида барча ихтилфларнинг мавжудлиги билан бир пайтда, Россиянинг Нефттранс давлат компаиняси ва Украинанинг "Украина транснефто" компанияси нефт транзити бўйича 10 йиллик шартнома имзолашди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Украинанинг "Транс нефто" компанияси бу компания ва Россиянинг Нефт транс компанияси қўшимча шартномани имзолаши билан,  Россия нефтини Украина ҳудудлари орқали Европага транзит қилиш учун 2030 -чи йилгача 10 йиллик шартномани узайтиришганини эълон қилди.

Украина компаниясининг хабар қилишича,  ҳар икки компания шунингдек,  минтақада нефт етказиб бериш хизмати бозоридаги ўзгаришларга эътибор бериб шартноманинг айрим моддаларини ўзгартиришган.

Украинатранснефто компаниясининг маълумотига асосан, ўтган 10 ой ичида  бу компания  Россиядан 12 миллион 606 минг тонна нефтни қабул қилиб, 10 миллион 637 минг тоннасини Ервопага транзит қилган ва  қолганини Украина ички эҳтиёжига сарфлаган.

 2014 чи йилда Россия ва Украина ўрасида кескинликларни авж олгани, икки мамлакатнинг энергетика арсасидаги алоқалариига салбий таъсирини етказган.