Афғонистондаги уруш жиноятларини кўриб чиқиш маҳкамаси жараёни бошланди
Кеча Халқаро жиноят судида Афғонистонда содир этилган уруш жиноятларини кўриб чиқиш хусусидаги илк суд муҳокамаси бошланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Халқаро жиноят суднинг прокурори Fatou Bensouda АҚШ ҳарбий кучлари ва бу мамлакат жосуслик кучлари, Толибон ва бошқа террорчи гуруҳларини Афғонистондаги уруши давомида содир этган жиноятларини кўриб чиқилишини сўради.
Мазкур йиғилишда 82 нафар афғонистонлик қурбонлар адвокати Фергал Гайнес ҳам булар тули сиёсий ўйинчилар кучлари қатнашган тўқнашувларда қурбон бўлган инсонлардир деб айтди.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2001 -чи йили терроризмга қарши кураш ва Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш мақсадида бу мамлакатга ҳужум қилдилар, аммо уша замондан бери Афғонистонда терроризм, гиёҳванд моддалар контрабандаси ва нотинчликлар тобора авж олди.