Флоридадаги ҳарбий базада юз берган отишма қурбонлари сони 3 нафарга етди
АҚШ армияси ҳарбий масъуллари Флорида штати ҳарбий базасидаги отишма қурбонлари сонини 3 нафарга етганини эълон этдилар.
Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича АҚШ ҳарбий ва полиция масъуллари кеча Флорида штати Pensacola ҳарбий базасида юз беган отишма натижасида 3 нафарини ҳалок бўлганини эълон этдилар.
Мазкур хабарга асосан, бу ҳодисада шунингдек 3 нафар жароҳат олди.
АҚШ давлат масъуллари отишма омилини мазкур базада бошқа айрим давлатлар ҳарбийлари билан биргаликда ҳарбий ўқув босқичини ўтказаётган Арабистон ҳаво кучлари аъзоси Муҳаммад Ашшамроний деб эълон этганлар.
Ҳарбий базадаги ушбу қонли ҳодиса борасдаги ўрганишлар иларигидек давом этмоқда ва АҚШ федерал полицияси ўрганишлар масъулиятини ўз зиммасига олган.
Мазкур ҳарбий базада 16 минг ҳарбийлар ва 7 минг нафар тинч аҳоли жойлаштирилгани айтилади.
Эслатиб ўтамиз АҚШнинг турли минтақаларидаги ҳарбий базада тез- тез отишма юз бериб туради.