Сергей Шойгу: Москва ва НАТО ўртасидаги алоқалар йилдан йилга совуқлашиб бормоқда
(last modified Mon, 09 Dec 2019 07:28:16 GMT )
декабр 09, 2019 12:28 Asia/Tashkent
  • Сергей Шойгу: Москва ва НАТО ўртасидаги алоқалар йилдан йилга совуқлашиб бормоқда

Россия мудофаа вазири сўзлаган нутқида, Москва давлатининг тайёр эканлигига қарамай, Россия ва НАТО ўртасидаги муносабатларни тобора хиралашиб бораётганини айтди.

Кеча Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу  Москва давлати НАТО билан ҳамкорлик қилишга тайёрдир, аммо икки томон алоқалари йилдан йилга совуқлашмоқда деб изоҳлади.

Россиялик бу масъул шунингдек,  Россия  5 йил олдиндан бери  Брюссель билан фаол ҳамкорликларни давом эттирмоқда ва Москва нуқтаи назаридан  келишувларни ижро этишни янада ривожлантириш учун айрим имконият ва вариантлар ҳам мавжуд, аммо афсус билан айтганда  нафақат ушбу ижобий ҳаракаларнинг барчаси тўхтатилган балки иккитомонлама алоқалар ҳам йилдан йилга хиралашиб бормоқда деб қўшимча қилди.

Сергей Шойгу ўз сўзларида  Москва томонидан барча эшиклар очиқдир ва Россия НАТО билан ҳамкорлик қилишга доимо тайёрдир деб аниқлик киритди.