Путин ва Зеленский илк марта учрашдилар
Кеча Парижда илк бор Москва ва Киев ўртасидаги ихтилофларга ечим топиш мақсадида Украина ва Россия президентлари "«Норманд шаклидаги» музокаралар доирасида учрашдилар.
Париждан Франция ахборот агентлигининг хабар қилишича, Франция ва Германия раҳбарлари ҳам қатнашган йиғилишини ўтказилишиндан мақсад Россия ва Украина давлатларини Украина шарқидаги ихтилофларга ечим топиш учун мулоқот қилишга шароит яратиш эди.
«Норманд шаклидаги» 4 мамлакат раҳбарларининг сўнгги йиғилиши 2016- чи йилда ўтказилганди.
2014 -чи йилдан бери Украина шарқидаги тўқнашувларда 13 мингдан ортиқ инсонлар қурбон бўлган.
«Норманд шаклидаги» музокаралар гуруҳи Германия, Россия, Украина ва Франциядан иборат бўлиб, Украина шарқидаги ихтилофлар ва тўқнашувларни тўхтатиш мақсадида 2014- чи йилда ташкил этилганди.