Пелоси: Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш ҳаракатларни давом эттирамиз
АҚШ намояндалар мажлиси раиси мамлакат президентига нисбатан импичмент эълон қилиш ҳаракатларини давом эттириши ва бундай позицияни қўллаб- қувватлашишини маълум этди.
СИ ЭН ЭН телеканалига кўра, Нэнси Пелоси Вашингтондаги йиғилишида Ироқдаги ядровий қурол борлиги хусусида ёлғон гапиргани сабаб 2006 чи йилда АҚШ собиқ президенти Жорж даблю Бушга нисбатан импичмент эълон қилишганига қарши чиққанидим аммо эндиликда Украинага тегишли масала туфайли Трампга нисбатан импичментни қўллаб- қувватлашни давом эттираман деб таъкидлади.
АҚШ намояндалар мажлиси раиси шунингдек, импичент эълон қилишни АҚШда бир жараён ва одатга айланишига қизиқмайдигани аммо республикачилар шахсий ғаразлар ва нотўғри маълумотлар туфайли Бил Клинтонга нисбатан импичмент эълон қилишганини қўшимча қилди.
Пелоси ўз сўзларида Украина можароси барча шак -шубҳаларни бартараф этди ва президентни миллий хавфсизликка халал етказгани сайлов тузумини хавф- хатарга дучор этгани ва президентлик қасамёдни оёқ қости этгани бутунлай ошкор бўлди. Бу масалаларни кўрмаганга олишнинг имкони йўқ деб аниқлик киритди.