Жонсон сайловда ғалаба қозонди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i48994-Жонсон_сайловда_ғалаба_қозонди
Борис Жонсон раҳбарлигидаги Британия консерватив партияси парламентда аксарият овозни касб этиши билан жиддий ғалабага эришди.
(last modified 2021-08-01T04:26:27+00:00 )
декабр 13, 2019 12:30 Asia/Tashkent
  • Борис Жонсон
    Борис Жонсон

Борис Жонсон раҳбарлигидаги Британия консерватив партияси парламентда аксарият овозни касб этиши билан жиддий ғалабага эришди.

Ирна ахборот агентлигининг бугун тарқатган хабарига кўра, Британия парламенти савлойларида берилган овозлар маълумотига кўра, ушбу мамлакатнинг консерватив партияси парламентдаги 650 жойдан 355 жойни касб этиши билан ғалабани қўлга киритди.

Бу партия беш йилга коалиция ташкил этмасдан мамлакат бошқарувини ўз ихтиёрига олади.

Аммо ишчилар партияси эса 202-та жойни эгаллаши билан оғир мағлубиятга учради.

Шу тартиб билан консерватив партия Британия собиқ бош вазири Маргарет Тэчер замонидан бошлаб энг катта ғалабани қўлга киритди. Ишчилар партияси эса ўтган 84 йил давомида энг оғир мағлубиятга дуч келди.