Қатарда Америка ва Толибон гуруҳи музокаралари тўхтатилди
(last modified Fri, 13 Dec 2019 11:18:50 GMT )
декабр 13, 2019 16:18 Asia/Tashkent
  • Қатарда Америка ва Толибон гуруҳи музокаралари тўхтатилди

Жорий ҳафтанинг бошида Қатарда бошланган Толибон гуруҳи ва Америка ўртасидаги музокараларнинг янги даври яна бир маротаба тўхтатилди.

Тасним ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Афғонистон ишлари бўйича Американинг махсус намояндаси Залмай Халилзод Багромдаги Америка ҳарбийларининг энг катта базасига Толибон гуруҳининг амалга оширган ҳужумидан бир кун ўтгач ўзининг Твиттер саҳифасида унга қарши муносабат билдирди.

Халилзод "биз Толибон гуруҳи ўз раҳбарлари билан маслаҳатлашиб олиши учун қисқа муддатда тўхтаб тўрамиз,-деб айтди.

Халилзоднинг айтишича, Толибон гуруҳи тинчликка тамоюли борлигини кўрсатиши керак.

Толибон гуруҳи Қатарда Толибон гуруҳи ва Америка ўртасида музокаралар давом этаётган бир пайтда, бомба ўрнатилан иккита автомобилни Багром ҳарбий базасининг яқинида портлаб юборди.

Афғонистондан Америка ҳарбийларининг чиқиб кетишини талаб қилаётган Толибон гуруҳи бир неча маротаба мазкур базага ҳужум уюштирди.