Россия Нато ҳарбий устувор йўналишларини танқид қилди
Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Нато ташкилотини ҳарбий вариантларга урғу беришини танқид қилди.
Жавон ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова Москва билан музокара қилиш ўрнига ҳарбий вариантга урғу бериш сабабли Нато ташкилотини маҳкум этди.
Мария Захарова Нато раҳбарлари ва унга аъзо мамлакатлар Россиянинг сохта таҳдидига урғу беришади, ҳолбуки дунёнинг бошқа минтақаларига жиддий эътибор қаратишмайди. Улар ўзларининг йиғилишларида, барча соҳалар, жумладан ер,ҳарбий, денгиз, ҳаво,кибер фазоси ва космос ҳавзаларига киришмоқда,-деб эслатиб ўтди.
Россиянинг бу расмийси ўз сўзларининг давомида, Россия европаликлар билан ҳамкорлик қилиш ва қўшничилик ҳусни ниятини зоҳир этиши билан бирга бир неча маротаба ўз чегара ҳудудларига Нато ташкилотининг яқинлашишини танқид қилиб келмоқда.