Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш санаси маълум бўлди
(last modified Sun, 15 Dec 2019 11:33:57 GMT )
декабр 15, 2019 16:33 Asia/Tashkent
  • Трампга нисбатан  импичмент эълон қилиш санаси маълум бўлди

АҚШ намояндалар мажлиси 18 декабрь куни Трампга нисбаттан импичмент эълон қилиш лойиҳасини овозга қўйишни режалаган.

Дейли телеграфф тарқатган хабарга кўра, АҚШ намояндалар мажлиси келаси ҳафта -чоршанба куни  мамлакат президенти Дональд Трампга нисбатан импичмент эълон қилишни назарга тутган.

Ўтган ҳафта АҚШ намояндалар мажлиси  Трампни  қудратдан суиистеъмол қилгани ва "Украина гит" жанжалли мавзусида конгрессда ноқонуний амаларда айблаб, бунга тегишли иккита моддани ратификация қилганди.

Шу асосда  намояндалар мажлиси ошкора тарзда Трампга нисбатан импичмент эълон қилишни овозга қўймоқчи.

 АҚШ намояндалар мажлиси аъзоларининг аксариятини демократлар ташкил қилишини инобатга олиб,  мззкур мажлис ҳам  импичментни қўллаб қувватлаши ва бу лойиҳа  АҚШ сенатига  топширилиши айтилади.

АҚШ сенадаги республикачилар раиси Мич Макконел ҳам  демократларни намояндалар мажлисида Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш лойҳаси тасдиқланганида  унга нисбатан импичмент эълон қилиш йиғилишини 2020- чи йилнинг январида ўткзилишини маълум этган.

 Сенаторларнинг 3 -дан икки қисми Трампга нисбатан импичмент эълон қилишни қўллаб қувватлаганида АҚШ президенти ўз лавозимидан  истеъфога чиқарилади.

 

Ёрлиқ