Россия давлати Суриядаги ҳарбийлари сонини кўпайтириш пайида эмас
(last modified Wed, 18 Dec 2019 09:37:58 GMT )
декабр 18, 2019 14:37 Asia/Tashkent
  • Россия давлати Суриядаги ҳарбийлари сонини кўпайтириш пайида эмас

Россия қуролли кучлари бош штаби раиси Москва давлатини ҳозирги шароитда Суриядаги ҳарбий кучлар сонини ошириш ниятида эмаслигини маълум этди.

Спутник сайтининг хабар қилишича,  Россия қуролли кучлари бош штаби раиси Валерий Герасимов ҳозирги шароитда, Суриядаги  рус ҳарбийлари сони Халқаро террорчи ташкилотларга қарши урушда Дамашқ армиясига ёрдам кўрсатиш учун етарлидир, шу сабабдан Суриянинг Тартус ва Ҳимаймим ҳарбий базаларидаги бизнинг ҳарбийларимиз сони ўзгаришсиз қолади деб қўшимча қилди.

Россиянинг ушбу ҳарбий масуъули  Сурияда рус ҳарбий полицияси бўлинмалари сонини ошишига ишора қилар экан,  Суриядги ҳарбий полиция сонини ошишрилиши, Фурот атрофидаги террорчилардан озод қилинган минтақаларда хавфсизлик патрул амалиётларини тиклаш учун вақтинчалик қарордир деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, Россия давлати 2015- чи йилнинг сентябридан бошлаб Дамашқ давлатининг таклифи асосида  терроризмга қарши курашда қатнашиш учун ўз ҳарбий кучлар бўлинмаларини Сурияга сафарбар этганди.

 

Ёрлиқ