Халилзод: Афғонистон тинчлиги жараёни муҳим босқичига етди
(last modified Thu, 19 Dec 2019 09:09:03 GMT )
декабр 19, 2019 14:09 Asia/Tashkent
  • Халилзод: Афғонистон тинчлиги жараёни муҳим босқичига етди

Афғонистон ишларидаги АҚШ намояндаси Афғонистон тинчлик жараёнини муҳим босқичига етганини маълум этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Залмай Халилзод тинчлик музокаралари жараёнида Афғонистон давлат раҳбарлари билан мулоқот қилганидан кейин,  бу жараённи ўта нозик босқичга етганини таъкидлади.

Залмай Халилзод кеча Афғонистоон президенти Ашраф Ғани, миллий ваҳдат ижроий раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ,  собиқ президенти  Ҳомид Карзай ва бошқа бир гуруҳ афғонистонлик сиёсий масъуллар билан учрашганида тинчлик жараёнини юзасидан фикр алмашди.

 Халилзод ва Афғонистон президенти учрашувида  тинчлик жараёнида оташкесим ўрнатиш ҳамда Афғонистон ҳудудидан ташқаридаги Толибон базаларини йўқ қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 АҚШ ва Толибон ўртасида ўз таъбирлари билан тинчлик музокаралар шу ҳолда бошланганки,  Трамп АҚШ ва Толибон ўртасида ўтказилган тинчлик музокараларнинг 9 раундини якунлангани ва натижасиз қолганини эълон этган.