Россия ва Хитой Дамашқнинг розилигисиз Сурияга ёрдам кўрсатилишига қарши чиқишди
БМТ Хавфсилик кенгашидаги Россия ва Хитой намояндалари, Дамашқ марказий давлатининг рухсатисиз Сурияга ёрдамлар юбориш тўғрисидаги Германия, Белгия ва Қувейт таклиф этган резолюцияни вето қилдилар.
Россия -алявм ахборот каналининг хабар қилишича, БМТ кечанги йиғилишида Дамашқ давлатининг розилигисиз Сурияга кўмак етказиш резолюциясини ратификация қила олмади.
Мазкур хабарга биноан, Россия ва хитой давлатлари ҳам Германия, Белгия ва Қувейт томонидан таклиф қилинган резолюциясига қарши вето ҳаққидан фойдаланган.
БМТдаги Россия намояндаси Василий Небензя хавфсизлик кенгашда ушбу резлюцияни овозга қўйишдан олдинроқ Россия бу резолюцияга қарши овоз беради дея айтди.
Россиянинг ушбу масъули Россия резолюцияси лойиҳаси Суриядаги инсонпарварлик масалаларга қаратилган дея изоҳлади.
БМТ Хавфсизлик кенгаши шунингдек Сурияга инсонпарварлик ёрдамлар етказиб бериш хусусидаги Россия таклиф этган резолюцияни ҳам ратификация қила олмади.
Россия таклиф этган резолюция моддалари асосида ташқаридан келадиган инсонпарварлик ёрдамларни иккита ўтиш постлар ва 6 ойлик босқичда Сурияга етказилиши назарга тутилганди.