Трампнинг Ненси Пелосига қарши позицияси
https://parstoday.ir/uz/news/world-i49186-Трампнинг_Ненси_Пелосига_қарши_позицияси
АҚШ президенти Дональд Трамп унга импичмент эълон қилишга уринган АҚШ вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосини ақлдан озган одам деб айтди.
(last modified 2019-12-22T10:28:44+00:00 )
декабр 22, 2019 15:28 Asia/Tashkent
  • Трампнинг Ненси Пелосига қарши позицияси

АҚШ президенти Дональд Трамп унга импичмент эълон қилишга уринган АҚШ вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосини ақлдан озган одам деб айтди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Дональд Трамп бирор жиноят содир этмаган шахсга импичмент эълн қилиш мумкин эмаслигини иддао қилиб,  мамлакат вакиллар палатаси спикери позициясини қаттиқ танқид қилди.

Трамп шунингдек  Пелоси  нима қилишни  билмайди  ва демократлар ҳам конституцияни бузишмоқда деб иддао қилди.

Кеча АҚШ президенти шунингдек Твиттер саҳифасида Ненси Пелосини  сенат билан ҳамкорлик қилишда айблаб,  унга нисбаттан импичмент эълон қилишни таклиф этди.

Эслатиб ўтамиз,  АҚШ / вакиллар /намояндалар мажлиси тарихий овоз бериш жараёнида мамлакат президенти Дональд Трампга нисбатан импичмент эълон қилиш лойиҳаларни ратификация қилди.