Ашраф Ғани сайлов штаби : Барча томонлар сайлов натижаларини қабул қилиши керак
Ашраф Ғани бошчилигидаги сайлов штаби мамлакатда ўтказилган президентлик сайлов натижаларини Афғонистоннинг барча номзодлари қабул қилиши зарурлигини таъкидлади.
Кобулдан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистон президентлик сайловларининг дастлабки натижаларини эълон этилишидан кейин Ашраф Ғани сайлов штаби тарқатган баёниясида, сайловда ҳеч ким мағлуб бўлмаган, балки барчалар ғалаба қозонди ва Афғонистонда сайлов комиссияларига эҳтиром қилиш ва соғлом рақобат маданияти мустаҳкамланиб одатга айланиши лозим деб қўшимча қилди.
Афғонистон президентлик сайловларнинг дастлабки натижалари асосида Ашраф Ғани 50, 6 фойиз овозларни касб этиб биринчи ўрин, Абдуллоҳ Абдуллоҳ 40 фойизга яқин овозларни қўлга киритиши билан иккинчи ўринни эгаллашган.
Шу ҳолда Абдуллоҳ Абдуллоҳ бошчилигидаги осойишталик ва ҳамжиҳалик сайлов штаби Ашраф Ғани ғалабасига асосланган Афғонистон сайлов комиссияси натижаларини рад этиб уни ноқонуний деб баҳодади.
Бу штаб Афғонистн сайлов комиссиясини сохтакорликда айблаб осойишталик ва ҳамжиҳатлик штаби Афғонистон халқи берган овозларни қўллаб қувватлайди ва бу заминда барча қонуний абзаллардан фойдаланади деб эълон этди.