Ашраф Ғани: келгуси давлат барча афғонистонликларнинг намояндасидир
(last modified Mon, 23 Dec 2019 08:38:29 GMT )
декабр 23, 2019 13:38 Asia/Tashkent
  • Ашраф Ғани:  келгуси давлат барча афғонистонликларнинг намояндасидир

Ашраф Ғани Афғонистон президентилк сайловида аксарият овозларни касб этишидан кейин, " Давлатсоз"- штаби мамлакат халқининг хизматчиси ва намояндаси ҳисобланади деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  Афғонистон президенти,  биз бир-биримизга ишонч ва бирликни мустаҳкамлаш томон ҳаракат қиламиз ва  қонун доирасида амал қилишнинг вақти етиб келган деб таъкидлади.

Ашраф Ғани  сайловлар жараёнини чўзилганини Афғонистон фуқаролари учун айрим муаммоларга сабаб бўлганига тўхталиб,  бошқа ҳеч ким  қурор билан халқ устидан  ҳукумат қила олмайди деб қўшимча қилди.

Кеча Афғонистоннинг барқарорлик ва ҳамжиҳатлик штаби раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳам ўктазилган матбуот конференциясида ўз тарафдорларига бор куч қудрат билан мамлакат халқининг ҳақиқий овозларини ҳимоя этиши ва яна бир марта мамлакат  халқига сохтакорлик билан ҳукумат этилишига ижозат бермайдиганини эълон этганди.

Якшанба куни Афғонистон президентлик сайлов комиссияси тарқтаган дастлабки натижалари асосида  Ашраф Ғани 50, 6 фойиз овозларни касб этиб биринчи ўрин, Абдуллоҳ Абдуллоҳ  40 фойизга яқин овозларни қўлга киритиши билан иккинчи ўринни эгаллашган.

 

 

Ёрлиқ