АҚШ Мудофаа вазири Шимолий Кореяга ҳужум қилиш билан таҳдид этди
(last modified Mon, 23 Dec 2019 09:55:26 GMT )
декабр 23, 2019 14:55 Asia/Tashkent
  • АҚШ Мудофаа вазири Шимолий Кореяга ҳужум қилиш билан таҳдид этди

АҚШ мудофаа вазири Шимолий Кореянинг огоҳлантиришига кўрсатган акисламалида бу мамлакатга қарши урушни бошлаш билан таҳдид этди.

Телеграф газетасининнг хабар қилишича, кеча АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер  Вашингтон давлатини дипломатия йўналишида ҳаракат қилаётганини таъкидлаб,  Америка давлати лозим бўлган пайтда  шу кечадан  ҳам Шимолий Кореяга қарши урушни бошлашга тайёрдир деб иддао қилди.

Шанба куни АҚШ берган муҳлатига бир неча кун қолган вақтда, Шимолий Корея ТИВ -и   тарқатган баёниясида  Вашингтон давлатини инсон ҳуқуқлари мавзусини баҳона қилиб Пхеньян ички ишларида аралашишини таъкидлаб, унинг оқибатлари тўғрисида огоҳлантирганди.

Шимолий Корея давлати Вашингтон  кескинликларни камайтиришга қадам ташласа,  янги йил муносабатидаа Пхеняьндан муносиб совға олишини маълум этганди.

Шимолий Корея қарйиб бир ҳафта олдин  АҚШ билан, музокараларидан ноумид бўлганига ишора этиб,  Вашингтон давлатини музокараларда таклиф этиши учун бошқа ҳеч бир янги нарсаси қолмаган деб эълон этганди.

 

Ёрлиқ