Россиянинг Узоқ шарқида Сухов-57 русумли қирувчи самолёт ҳалокатга учради
https://parstoday.ir/uz/news/world-i49225-Россиянинг_Узоқ_шарқида_Сухов_57_русумли_қирувчи_самолёт_ҳалокатга_учради
Россия маҳаллий масъулларидан бири мамлакат қирувчи самолёти Комсомольск-Амурдаги синов парвози вақтида қулаганини эълон этди.
(last modified 2019-12-24T09:28:13+00:00 )
декабр 24, 2019 14:28 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Узоқ шарқида Сухов-57 русумли қирувчи самолёт ҳалокатга учради

Россия маҳаллий масъулларидан бири мамлакат қирувчи самолёти Комсомольск-Амурдаги синов парвози вақтида қулаганини эълон этди.

ТАСС ахборот агентлигинг хабар қилишича, бугун Россиянинг Узоқ шарқ минтақасида мамлакатнинг бешинчи авлод қирувчи самолёти синов парвози вақтида қулаган.

Хабарга асосан, учувчи омон қолган — у катапульта қилишга улгурган.

Россиянинг Сухов -57 бешинчи авлод қирувчи самолёти кўп мақсадли бешинчи авлод қирувчи самолётидир, у Сухой синов-конструкторлик бюроси томонидан фронт авиацияси учун истиқболли авиамажмуа сифатида ишлаб чиқилган.