Афғонистон сайлов шикоятлари комиссияси: сайловлар иккинчи босқичга қолдирилиши мумкин
(last modified Tue, 24 Dec 2019 09:58:52 GMT )
декабр 24, 2019 14:58 Asia/Tashkent
  • Афғонистон сайлов шикоятлари комиссияси: сайловлар иккинчи босқичга қолдирилиши мумкин

Афғонистон президентлик сайлови натижаларига нисбатан эътирозларни ошиб боришига эътибор бериб, бу мамлакат сайлов шикоятлари бўйича комиссияси президентлик сайловларни иккинчи босқичга қолдирилишини истино қилмади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Афғонистон президентлик сайлови шикоятлари бўйича комиссияси раисининг ўринбосари,  Динмуҳаммад Азимий  президентлик сайлов натижаларига нибстан эътирозлар ва шикоятларни тобора ошиб бориши сабаб кўп эҳтимоллар билан сайловлар иккинчи босқичга қолдирилади деб таъкидлади.

Аммо у кеча Абдуллоҳ Абдуллоҳ раислгидига барқарорлик ва ҳажиҳатлик штаби томонидан бу муассасага 4 минг шикоят  тушганини хабар қилганди.

 Бугун Афғонистон Мустақил сайлов комиссияси аъзоси Мавлоно Муҳаммад Абдуллоҳ ҳам  президентлик сайловнинг биринчи натижаларини эълон этилиши овозларни ҳисоб-китоб қилиш жараёнида сохтакорликларга йўл қўйилгани ва юзлаб ноқонунний овозларни фош этилганини айтганди.

Афғонистон президентлик сайловларнинг дастлабки натижалари асосида  Ашраф Ғани 50, 6 фойиз овозларни касб этиб биринчи ўрин, Абдуллоҳ Абдуллоҳ  40 фойизга яқин овозларни қўлга киритиши билан иккинчи ўринни эгаллашган.