Россия Арманистонда ҳарбий иштирокини кучайтирмоқда
Еревандаги Россия элчиси Москва давлати Арманистонда ўз ҳарбий иштирокини кенгайтириш қарорига келган деб айтди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, кеча Еревандаги Россия элчиси Сергей Копиркин Москва давлати Арманистоннинг Гиомери минатқасида жойлшатирилган Россиянинг 102 -чи ҳарбий базаси инфратузилмаларни кенгайтириш учун мукаммал ишларни бажаришни назарга тутган деб изоҳлади.
Олдинроқ Арманистон мудофаа вазири Давит Тоноян ҳам бу мамлакатдаги Россиянинг 102 -чи базасини янги ҳарбий техника билан жиҳозлантирилиши хусусида хабар бериб, Россия масъуллари бу базадаги ҳарбий техника- тажҳизотларини икки бараварга кўпайтиришни мақсад қилишган деб айтганди.
Россия Арманистондаги ҳарбий базасини шу ҳолда кучайтириш қарорга келганки, АҚШ Қафқоз ва Марказий Осиёдаги Россиянинг асосий рақиби сифатида Арманистонда ҳарбий иштирокини кучайтирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон армияси кўпроқ Россия ҳарбий техника ва тажҳизотларига қарамдир.
Аммо Қорабоғ минтақасидаги Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги муаммолар ҳал этилмаган ҳолда қолмоқда ва Баку давлати ҳарбий техника сотиб олиш учун миллиардлаб доллар харажат этган ва икки мамлакат ўртасида қурол- яроқ рақобатлари тобора авж олмоқда.