декабр 29, 2019 17:11 Asia/Tashkent
  • Украина ва Россия ўртасида асирлар алмашуви бошланди

Украина давлат масъуллари Донбасс минтақасида Киев ва Москва давлатлари ўртасида асирлар алмашуви жараёнини бошланганини хабар қилди.

Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилиишча, Украина давлат масъуллари  шунингдек кеча  Россия ва Украина давлатлари ўртасидаги асирлар алмашуви жаарёнида  55 нафар маҳбус Киевга ва 87 қамалганлар ҳам Россияга топширилди деб элон этди.

Украина шарқи масъуллари ҳам  қўлга олинган 170 нафар тақдирини номаълумлигича қолмоқда деб таъкидладилар.

Кеча Украина президенти Владимир Зеленсикй  Москва -Киев ўртасидаги асирлар алмашуви ҳақида хабар берганди.

Украинада Зеленский президент бўлганидан бери  Россия ва Украина ўртасидаги кескинликлар анча камайган.

Бундан олдин Москва ва Киев жорий йилнинг сентябрида  бир марта асирларни алмашгандилар.

Украина шарқида Киев ҳарбийлари ва мухолиф гуруҳи ўртаидаги тўқнашувларда ҳозиргача 13 минг ҳалок бўлган.

 

Ёрлиқ