Толибонлар Афғонистоннинг Жузжон вилояти Дарзоб туманини босиб олдилар
(last modified Tue, 31 Dec 2019 09:16:59 GMT )
декабр 31, 2019 14:16 Asia/Tashkent
  • Толибонлар Афғонистоннинг Жузжон вилояти Дарзоб туманини босиб олдилар

Толибон гуруҳи жангарилари Афғонистоннинг Жузжон вилояти Дарзоб туманини ишғол этдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистон шимолидаги Жузжон вилояти наттоғи Абдулмаъруф Озар,  Дарзоб туманидан афғон давлат кучларини чиқарилиши ва уларни Жузжон вилояти марказига ўтказиши ортидан бу шаҳар тўқнашувсиз Толибон гуруҳи назоратига ўтди.

Абдулмаъруф Озар ўз сўзларида Толибон гуруҳи  Дарзоб тумани магазинларига ўт қўйишган деб айтди.

 Шунингдек, Афғонистон шимоли ғарбидаги Бодғис вилояти йўларидан бирида ўрнатилган бомбани портлашида бу мамлакатнинг икки нафар ҳарбийси ҳалок бўлди.

Кеча Афғонистроон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати  тарқатган баёниясида,  афғон ҳарбий кучларининг турли вилоятларида ўтказаган  амалиётларида Толибон гуруҳининг 71 жангариси улар жумласидан бир нафар етакчисини ўлдирилганини хабар қилди.

Амалиёт натижасида Толибон гуруҳининг 32 аъзоси ҳам жароҳат олган.