Покистон давлати Ҳиндистон армияси қўмондони сўзларига аксиламал кўрсатди
Покистон ТИВ наттоғи, Ҳиндистон армияси янги қўмондонини терроризм ва Исломобод борасидаги изҳоротини рад этар экан, Покистон армияси ҳар қандай таҳдидга қарши кураш учун лозим куч- қудатга эгадир деб айтди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Покистон ТИВ наттоғи Оиша Форуқий Ҳиндистон давлати ўтган йили Покистонинг Балакот минтақасида иккита ҳиндистонлик қирувчи самолётни уриб туширилгани ва учувчиларини қўлга олинганини эсдан чиқармаслиги керак деб таъкидлади.
Айтиш жоиздирки, Ҳиндистон армиясининг янги қўмондони генерал Navarone, Деҳли давлати Покистондаги қуролланган гуруҳлар базаларига ҳужум қилишни ўз ҳаққи сифатида билади деб айтди.
Генерал Navarone шунингдек, Покистон терроризмдан абзал сифатида фойдаланмоқда ва уни Ҳиндистонга қарши воситачилик урушни давом эттирмоқда деб иддао қилди.