Путин ва Меркель Халқаро ядровий келишувни сақлаш зарурлигини таъкидлади
Россия президенти ва Германия канслери қўшма матбуот конференциясида Эрон билан ядровий келишувни сақлаш зарурлигини таъкидладилар.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин Москвада Германия канслери Ангела Меркель билан ўтказган матбуот конференциясида, Эрон билан ядровий келишувни сақлаш лозим ҳамда Россия ва Германия давлатлари Халқаро ядровий келишувни сақланиши ва Европа давлатлари ҳам Эронни қўллаб қувватлашишини эслатиб ўтди.
Путин шунингдек Эрон билан Европанинг молиявий механизми- " Инстекс" номли лойиҳа фаолиятини бошланишини сўради.
Бошқа томондан Россия президенти Сурия мавзусига ишора этиб, Суриянинг барча соҳалари марказий давлатининг бошқарувига ўтиб тинчлик томон ўзгармоқда деб айтди.
У ўз сўзларида фақат Суриянинг марказий давлати билан мувофиқлаштиб бу мамлакат халқига кўмак етказиш мумкинлигини таъкидлади.
Германия канслери ҳам Путин билан қўшма матбуот конференциясида, Европа давлатларини Халқаро ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини ижро этишдаги пассив ҳаракатларига ишора этмай, ядровий келишувни сақлашга ҳаракат қилишларини таъкидлаб, барча масъул томонлар бу келишувни сақлаш учун саъй-ҳаракат қилишлари зарур деб эълон этди.