Январ 14, 2020 11:38 Asia/Tashkent
  • Канада Бош вазири: украиналик самолётнинг қулашида АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинликлар сабаб бўлди

Британия Бош вазири Теҳронда украиналик йўловчи самолётни қулаганида Эрон ва АҚШ ўртасидаги кескинликлар сабаб бўлганига ишора этди.

Кеча Канада Бош вазири Жостин Трюдо  " Глобал нейшнл" телеканалига берган интервьюсида,  самолёт қулаши  урушлар ва кескинликлар пайтида ҳам юз бериши мумкин, бинобарин  барча томонлар энг аввало кескинликларни камайтириш ва урушларни олдини олишга ҳаракат қилиши даркор, чунки  кескинликлар бўлмаганда  ва минтақадаги сўнгги  мураккаб вазият юзага келмаганида  украиналик йўловчи самолёт ҳам  ҳалокатга учрамаган бўларди  ва қурбон бўлган канадалик фуқаролар ҳам ҳозирда ўз аҳли -оилалари ёнида  эдилар деб изоҳлади.

Трюдо ўз сўзларида  АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатида кескинликларни камайтиришни таклиф қилганини хабар қилди.

Бундан олдин ҳам Канада Бош вазири   украиналик йўловчи самолётни қулаши тўғрисидаги Эрон баёнотини ўта муҳим қадам деб тавсифлаганди.

 

Ёрлиқ