Россия ҳукумати истеъфога чиқди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i49678
Россия ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Бу ҳақда ҳукумат раиси Дмитрий Медведев маълум қилди.
(last modified 2020-01-15T14:05:54+00:00 )
Январ 15, 2020 19:03 Asia/Tashkent
  • Россия ҳукумати истеъфога чиқди

Россия ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди. Бу ҳақда ҳукумат раиси Дмитрий Медведев маълум қилди.

Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда у давлат раҳбарининг конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифи фонида бу қарорни тўғри деб ҳисоблашини айтган.

Путин Медведев ҳукуматига амалга оширилган ишлар учун миннатдорчилик билдирган, эришилган натижалардан қаноатланганини айтган.

Путин Медведевга Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари лавозимини таклиф қилган.

Путин бугун Россия парламентига мурожаатномаси Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисида гапирганди.