Толибон гуруҳи Афғонистондан хорижий ҳарбийларни чиқаришни таъкидламоқда
Қатардаги Толибонлар сиёсий идораси наттоғи, яна бир бор, Афғонистондан АҚШ бошчилигидаги хорижий ҳарибйларни чиқариш зарурлигини таъкидлади.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича Қатардаги Толибон идораси наттоғи Суҳайл Шоҳин Толибон гуруҳи ўз таъбири билан тинчлик келишувини имзоланишининг сўнгги кунларида мамлакатдан хорижий ҳарбийларни чиқариш мақсадида АҚШ билан Вашингтон ҳарбий амалиётларини камайтириши масаласида келиша олган деб маълум этди.
У ўз сўзларида Толибон гуруҳи Афғонистонда оташкесим ўрнатиш учун Қатардаги АҚШ вакиллари билан ҳеч қандай келишувга эришмаган ва ягона мақсад фақат Афғонистонда ҳарбий амалиётларни камайтиришдир деб қўшимча қилди.
Аммо Афғонистон давлати зўравонликларни камайтириш лойиҳасига зиддир ва оташкесим ўрнатишни афғонарлараро музокараларни бошланишининг асосий шарти деб эълон этмоқда.