Москвада хавфсизлик -огоҳлантириш даражаси оширилиди
Россия хавфсизлик кучлари мамлакат пойтахти Москва шаҳрида хавфсизлик -огоҳлантиришлар даражасини ошганлиги ҳақида хабар тарқатишди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Россия хавфсизлик масъуллари бугундан бошлаб Москвадаги метро бекатларининг кириш-чиқиш эшиклари олдида чора- тадбирларни кучайтирилгани ҳақида маълум этди.
Хабарга асосан, Москва метроси станцияларида бомба қўйилганлиги ҳақида номаълум кишиларнинг телефон орқали хабарлари ортидан хавфсизлик -огоҳлантириш даражаси оширилган ва Москва шаҳар фавқулодда хавфсизлик хизматини эълонига асосан, бугундан бошбаб метро бекатларининг кириш-чиқиш эшиклари олдида хавфсизлик чора- тадбирларни кучайтирилган.
Россиянинг турли шаҳарларида ҳардоим бомба ўрнатиш таҳдидлари мамлакатдаги муаммоларидан бирига айланган.
Ўтган йил давомида Россияда бомба қўйилганлиги ҳақида номаълум кишилар томонидан 5 минг марта телефон орқали ҳабар тушгани айтилади.