Хиллари Клинтон: Трампни барканор этиш дунё ва АҚШнинг биринчи галдаги вазифасидир
https://parstoday.ir/uz/news/world-i49819-Хиллари_Клинтон_Трампни_барканор_этиш_дунё_ва_АҚШнинг_биринчи_галдаги_вазифасидир
2016- чи йилдаги АҚШ президентлик сайловида, Трампнинг рақиби бўлган собиқ ТИВ раҳбари сенат вакилларининг берган овозлари билан Трапмни ўз лавозимидан четлаштириш мавзусини қўллаб- қувватлади.
(last modified 2020-01-22T11:02:48+00:00 )
Январ 22, 2020 16:02 Asia/Tashkent
  • Хиллари Клинтон:  Трампни барканор этиш дунё ва АҚШнинг биринчи галдаги вазифасидир

2016- чи йилдаги АҚШ президентлик сайловида, Трампнинг рақиби бўлган собиқ ТИВ раҳбари сенат вакилларининг берган овозлари билан Трапмни ўз лавозимидан четлаштириш мавзусини қўллаб- қувватлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Хиллари Клинтон Твиттер саҳифасидаги мурожаатида, Трампни ўз лавозимидан четлаштириш дунё ва АҚШнинг биринчи галдаги мавзусидир деб таъкидлади.

Клинтон ўз сўзларида  келаси ноябрь ойида ўтказилиши кутилаётган президентлик сайловида демократлар номзодини ҳимоя қилиш учун бор куч -қудартни ишга солишини маълум этди.

АҚШ сенатида Трампга нисбатан импчимент  эълон қилиш суд муҳокамасини бошланиши билан бир вақтда Хиллари Клинтон ҳам  унга қарши поициясини  тобора ошкорроқ этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШнинг маҳаллий вақти билан 12:30 соатида бу мамлакат сенати мажлисида президент Дональд Трампга нисбатан импичмент эълон қилишнинг биринчи суд муҳокамаси бошланди.