Трамп ва Барҳум Солеҳ Ироқда АҚШ ҳарбийларининг келажаги борасида суҳбатлашдилар
https://parstoday.ir/uz/news/world-i49840-Трамп_ва_Барҳум_Солеҳ_Ироқда_АҚШ_ҳарбийларининг_келажаги_борасида_суҳбатлашдилар
АҚШ ва Ироқ президентлари Ироқдаги АҚШ ҳарбий кучларининг келажаги хусусида суҳбатлашдилар.
(last modified 2020-01-23T09:19:45+00:00 )
Январ 23, 2020 14:19 Asia/Tashkent
  •  Трамп ва Барҳум Солеҳ Ироқда АҚШ ҳарбийларининг келажаги борасида суҳбатлашдилар

АҚШ ва Ироқ президентлари Ироқдаги АҚШ ҳарбий кучларининг келажаги хусусида суҳбатлашдилар.

Ироқ давлат телевидениясининг хабар қилишича,  кеча АҚШ президенти Дональд Трамп ва Ироқ президенти Барҳум Солеҳ  Швецариянинг Давос шаҳрида ўтказилган Халқаро иқтисод ташкилотининг йиллик  йиғилиши саммити доирасида учрашиб мулоқот қилдилар.

Ироқдаги айрим ОАВга кўра,   Тармп бу учрашувда  АҚШ ўтмишдагидек  Ироқ билан ҳамкорликларни давом эттириш пайида бўлганини маълум этган.

Трамп айни ҳолда  Ироқдаги АҚШ ҳарбийларини 5 минг нафарга камайтиришни ҳам иддао қилган.

 Трамп  Ироқ давлатининг  Ироқдаги АҚШ ҳарбийларини чиқаришни талаб этганига жавобан  бу мамлактадаги  АҚШ ишғолгарлигини ғанимат сифатида биладиган нефт мавзусига ишора этиб,  бизларда кўп масалалар мавжуд ва бу масалалар борасида суҳбатлашишимиз лозим деб айтган.

Ироқ  давлатининг расмий даъват билан Бағдоддга сафар қилган генерал Қосим Сулаймонийни   АҚШ томонидан террор этилгани ортидан  Ироқ парламенти  ўз таъбирлари билан ИШИДга қарши АҚШ коалицияси айниқаса АҚШ ҳарбийларини чиқариш қонуни ратификация қилди.