Хитойдаги короновирус қурбонлари сони яна ортиб, 54 нафарга етди
Бугун Хитой масъуллари бу мамлакатдаги короновирус қурбонлари сонини 54 нафарга етгани ва бу вирусга мубтало бўлган шахслар сонини 1 минг 610 нафарни ташкил қилганини эълон этдилар.
Шу ҳолда кеча Xi Jinping коронавирусни суръат била тарқалишига эътибор бериб мамлакат хавфли вазиятга дучор бўлганини маълум этди.
Айрим мамлакатлар айниқса Франция, Австралия, Япония ва Малайзия ўз ҳудудларида мазкур вирусга мубтало бўлганларни қайдга олинганини эълон этдилар.
Канадада ҳам бир нафар шахс бу вирусга мубтало бўлгани айтилади.
Айни пайтда Хитойнинг Ухан вилояти коронавирус суръат билан тарқалиб кетаётган минтақа ҳисобланади ва бу мамлакат масъуллари 54 миллион нафар аҳолисини карантина қилингани ҳақида хабар беришмоқда.\
Сўнгги хабарларга кўра Хитой Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусни олдини олиш учун ОИДС ëки иммун тақчиллиги вирусига қарши фойдаланадиган ваксинадан фойдаланишни бошлаган.