Туркияда зилзила қурбонлари сони ошмоқда
Туркиянинг Elazığ вилоятида юз берган кучли зилзила қурбонлари сони тобора кўпайиб бормоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг кечанги хабарига кўра, Туркияда юз берган кучли зилзиланинг бир кунидан кейин қурбонлар сони 29 нафарга ва жароҳат олган шахслар сонини 1466 нафарга етди.
Хабарга асосан, тез тиббий ёрдам хизмати ҳозиргача вайроналар остида қолиб кетган, 44 нафарни қутқаришга муваффақ бўлган.
Кеча Эрон ислом жумҳурияти Ҳасан Руҳоний туркиялик касбдоши Ражаб Тойиб Эрдуғанга йўллаган мурожаатида, зилзила ҳодисасида бу мамлакат фуқароларини ҳалок бўлганини туфайли Туркия давлати ва халқига тасаллият билдириб, Эрон давлатини зилзиладан зарар кўрган минтақа халқига ёрдам етказишга тайёр эканлигини ҳам маълум этди.