АҚШ давлати Россия ва Болгария ўртасидаги дипломатик кескинликни қўллаб- қувватламоқда
(last modified Sun, 26 Jan 2020 08:43:10 GMT )
Январ 26, 2020 13:43 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати Россия ва Болгария ўртасидаги дипломатик кескинликни қўллаб- қувватламоқда

Болгария давлати томонидан Россия дипломатларини чиқариб юборилгани ортидан, Софиядаги АҚШ элчихонаси вужудга келган кескинликни қўллаб- қувватлаган.

Ассошейтед -пресс тарқатган хабарга кўра, кеча Софиядаги АҚШ элчихонаси, тарқатган баёниясида  Болгария давлатини Россияга қарши позициясини ҳимоя қилиб Москвани  Болгарияда нуфузи ва таъсирини кучайтиришда айблади деб қўшимча қилди.

Мазкур баёнияда келтирилишича, Болгария НАТОнинг яқин иттифоқчиси ва Европа шеригидир ва ўзини мудофаа қилишда инкор этмайдиган ҳаққига эгадир.

Кеча Болгария ТИВ -и икки нафар россиялик дипломатларини жосусликда айблаб,  уларни ўз ҳудудларидан чиқариб юборди.

София давлат масъуллари,  икки нафар россиялик дипломатлари Болгариянинг энергетика хавфсизлиги ва миллий сайловлари заминасида маълумот  тўплаш билан машғул бўлганини таъкидлашмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги  Болгария томонидан россиялик дипломатларини чиқариб юборганини ноқонуний ва дўстлик доирасидан йироқ экналигини таъкидлаб,  Москва давлати муносиб жавоб қайтаришни ўз ҳаққи сифатида билади деб эълон этди.